Kuzatuvchi.uz / “ҚАДРИЯТ” ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАСИ ВА УНИНГ МОБИЛЬ ИЛОВАСИ ЯРАТИЛАДИ

“ҚАДРИЯТ” ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАСИ ВА УНИНГ МОБИЛЬ ИЛОВАСИ ЯРАТИЛАДИ

“Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–405-сон, 25.12.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан:

-ноёб ва (ёки) йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга кўмаклашилади ҳамда фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади.

Ушбу кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида рағбатлантириб борилади;

-алоҳида аҳамиятга эга номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарқатиш учун ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади.

 

У.АЛЛАМОВ,

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.

 

27-01-2024, 20:13
Saytga qaytish