Kuzatuvchi.uz / БИЛАСИЗМИ?

БИЛАСИЗМИ?

Олий таълим муассасасида ўқийман ва шу билан бирга бошқа ташкилотда ишлайман. Олий таълим муассасасида ўқиган даврим ҳам иш стажига ҳисобланадими?

Айни бир вақтда ҳам ишлаб ҳам ўқиётган фуқароларга фақат ташкилотда ишлаётган даврлари иш стажига ҳисобланади.

Олий таълим муассасасида (кундузги) ўқиш даврида ишламаётган бўлса, мазкур ҳолатдагина ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Маълумот учун: Олий таълим муассасасида ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун фуқарода камида 7 йил иш стажи бўлиши талаб этилади.

  

                          Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

3-08-2024, 03:20
Saytga qaytish