Kuzatuvchi.uz / БИЛАСИЗМИ?

БИЛАСИЗМИ?

Пенсия тўловини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қандай қилинади?

 

Бугунги кунда my.gov.uz порталида пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилган.

Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин: https://my.gov.uz/uz/service/957

Бундан кўзланган мақсад – аҳолининг ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг мушкулини осон қилиш, мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, пенсия тўлашни тўхтатиб туриш юзасидан давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Бундан ташқари пенсия таъминоти бўйича бир қанча интерактив ва масофавий хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд. (https://t.me/PensionFundRUz/5982)

 

                Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

3-08-2024, 03:18
Saytga qaytish