II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мол-мулк солиғидан қандай имтиёзлар бор?
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 421-моддасига (https://lex.uz/docs/4674902#4688058)асосан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулкнинг 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинган.
Ушбу солиқ имтиёзи мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади.
Шунингдек, Кодекснинг 436-моддаси (https://lex.uz/docs/4674902#4688488) биринчи қисми 3-бандига асосан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинган.
Бунда пенсионер тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси томонидан солиқ органларига электрон шаклда юборилади.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.