Kuzatuvchi.uz / НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ҚАЙТА ҲИСОБЛАТИШ МУМКИН?

НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ҚАЙТА ҲИСОБЛАТИШ МУМКИН?

Фуқаро I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, унинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсияси ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб берилади.

Ҳуқуқ пайдо бўлган шахс қандай ҳужжатларни тақдим қилиши керак?

Пенсияни қайта ҳисоблашга асослар вужудга келганда шахс паспорт билан Пенсия жамғармасига мурожаат қилиши мумкин. 

Бунда, шахснинг меҳнат стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимларида мавжуд бўлса, пенсионердан ҳеч қандай маълумот талаб қилинмайди. 

Маълум сабабларга кўра, маълумотлар ахборот тизимларида мавжуд бўлмаса, бу ҳақда пенсионерга маълум қилинади ва пенсионер сўралган маълумотларни тақдим қилиши керак бўлади.

 

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

3-08-2024, 02:23
Saytga qaytish