“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига кўра, умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган вақтда қонунчиликда белгиланган (https://lex.uz/docs/112314#127103) иш стажига эга бўлган тақдирда ногиронлик пенсияси тайинланиши белгиланган.
Бироқ, айрим I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларда пенсияга чиқиш учун етарлича иш стажи етмаслик ҳолатлари кузатилади.
Бундай ҳолатларда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб равишда қуйидаги тартибда тайинланади.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.