Kuzatuvchi.uz / САВОЛ БЕРИНГ ЖАВОБ БЕРАМИЗ

САВОЛ БЕРИНГ ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Мен давлат ташкилотида ишлайман. Турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламайди. Турмуш ўртоғим учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўласам унга иш стажига инобатга олинадими?

Жисмоний шахс томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан 2021 йил 1 июндан кейинги даврда ишламайдиган эри (хотини) учун ихтиёрий асосда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия ҳисоблашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади.

Жисмоний шахс мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб турмуш ўртоғи учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда тўлаш ҳуқуқига эга. Жисмоний шахс томонидан тўланган тўлов ҳужжатида унинг ишламайдиган эри (хотини)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт.

Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади. 

Ижтимоий солиқ жисмоний шахснинг доимий яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига тўланади. Тўланган ижтимоий солиқ ҳисоби давлат солиқ хизмати органларида юритилади.

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

31-07-2024, 03:07
Saytga qaytish