Kuzatuvchi.uz / ХОРИЖИЙ ТУРИСТЛАР ОҚИМИ ЯНАДА ОШИРИЛАДИ

ХОРИЖИЙ ТУРИСТЛАР ОҚИМИ ЯНАДА ОШИРИЛАДИ

“Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-102-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди. 

Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи резидент бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредит линияси очилади.

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

 

31-07-2024, 03:05
Saytga qaytish