Kuzatuvchi.uz / ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ МОЛИЯВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИЛАДИ

ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ МОЛИЯВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИЛАДИ

“Пахтачилик соҳаси корхоналарининг иқтисодий-молиявий ҳолатини яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-103-сон, 22.07.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан 2023 йилги пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитларни 2024 йил 1 декабргача тўлиқ қайтарган кластерларга ушбу кредит бўйича фоиз тўловлари (банк маржасидан ташқари) 2025 йил 1 январга қадар Жамғарма ҳисобидан қайтариб берилади.

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

31-07-2024, 03:03
Saytga qaytish