Kuzatuvchi.uz / ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ БИРИНЧИ ҲАФТАСИ СИЁСИЙ ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ЁД ЭТИШ ҲАФТАЛИГИ СИФАТИДА НИШОНЛАНАДИ

ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ БИРИНЧИ ҲАФТАСИ СИЁСИЙ ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ЁД ЭТИШ ҲАФТАЛИГИ СИФАТИДА НИШОНЛАНАДИ

“Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-270-сон, 19.07.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021–2024 йиллар давомида Олий суд томонидан 1 минг 200 дан зиёд сиёсий қатағон қyрбонларининг номлари оқланган. 

Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

Ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатимизда Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади.

            Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

31-07-2024, 02:52
Saytga qaytish