Kuzatuvchi.uz / ТЕРМИЗ ДАВЛАТ МУҲАНДИСЛИК ВА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР УНИВЕРСИТЕТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ МУҲАНДИСЛИК ВА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР УНИВЕРСИТЕТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

“Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-265-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини қўшиб юбориш орқали уларнинг негизида Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилади.

Муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида мутахассислар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

31-07-2024, 02:50
Saytga qaytish