Kuzatuvchi.uz / ЙЎЛ ОБЪЕКТЛАРИ АЛОҲИДА РУХСАТНОМА ОЛИНГАНДАН СЎНГ ҚУРИЛАДИ ВА ТАЪМИРЛАНАДИ

ЙЎЛ ОБЪЕКТЛАРИ АЛОҲИДА РУХСАТНОМА ОЛИНГАНДАН СЎНГ ҚУРИЛАДИ ВА ТАЪМИРЛАНАДИ

“Йўллар ва йўл инфратузилмасининг яхши ҳолатда сақланишини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-241-сон, 01.07.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан қуйидаги тартиблар жорий этилади жисмоний шахслар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади.

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

30-07-2024, 00:44
Saytga qaytish