Kuzatuvchi.uz / ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИГА ҚЎШИМЧА ФУНКЦИЯЛАР ЮКЛАНДИ

ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИГА ҚЎШИМЧА ФУНКЦИЯЛАР ЮКЛАНДИ

      “Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-239-сон, 27.06.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади.

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

30-07-2024, 00:42
Saytga qaytish