Kuzatuvchi.uz / “ҲАР БИР ФУҚАРО УЧУН – БИР ДАРАХТ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

“ҲАР БИР ФУҚАРО УЧУН – БИР ДАРАХТ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

“Иқлим ўзгаришига нисбатан барқарор агроэкотизимни яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларга мослашувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-233-сон, 24.06.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва соҳанинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш бўйича миллий дастур (Миллий дастур) тасдиқланди.

Иқлим ўзгаришига боғлиқ бўлган ҳудудларда амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш Миллий дастурнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

30-07-2024, 00:33
Saytga qaytish