“Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-229-сон, 21.06.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига (Академия) қўшимча вазифалар юклатилди.
Академиянинг Рақамли криминалистика илмий-услубий маркази негизида Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти (Институт) ташкил этилади.
-2024 йил 1 августдан Институтга рақамли криминалистика бўйича суд экспертизалари ва тадқиқотларни ўтказиш ҳуқуқи берилади.
Институт суд-экспертлик фаолияти қамровини кенгайтириш мақсадида 2024 йил якунигача катта ҳажмдаги маълумотлар (“Big Data”) экспертизаси ўтказилишини йўлга қўяди.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.