Kuzatuvchi.uz / ДАВЛАТ МУЛКИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ СОҲАСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КУЧАЙТИРИЛДИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ СОҲАСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КУЧАЙТИРИЛДИ

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-933-сон, 19.06.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди. 

Унга кўра:

Давлат мулкини белгиланган тартибда ижара шартномасини тузмасдан ижарага бериш, ижарага олинган давлат мулкини қабул қилиб олишда, ижара муносабатларининг объекти ҳудудига киришда ва ундан фойдаланишда ижарага олувчига асоссиз равишда тўсқинлик қилиш ёки ижарага берилаётган давлат мулкининг параметрлари ва сонини ижара шартномасида нотўғри кўрсатган ҳолда давлат мулкини ижарага бериш:

мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

29-07-2024, 23:50
Saytga qaytish