“Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-89-сон, 10.06.2024 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:
-жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилади;
-жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими киритилади.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.