Kuzatuvchi.uz / МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИГИМИЗНИНГ УЧ МИНГ ЙИЛДАН ЗИЁД ТАРИХИНИ АКС ЭТТИРУВЧИ ФИЛЬМЛАР ТУРКУМИ ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ

МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИГИМИЗНИНГ УЧ МИНГ ЙИЛДАН ЗИЁД ТАРИХИНИ АКС ЭТТИРУВЧИ ФИЛЬМЛАР ТУРКУМИ ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ

“Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-209-сон, 05.06.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, кинематография соҳасини янги босқичга кўтариш, миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини, буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросини акс эттирувчи 2024–2027 йилларга мўлжалланган “Тирик тарих” фильмлар туркумини яратиш дастури (“Тирик тарих”) тасдиқланди.

Шунингдек, “Киночилар уйи” “Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи” деб қайта номланди.

Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази қошида кинематография соҳаси учун ўрта махсус мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мактаби (киномактаб) ташкил қилинади.

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

 

29-07-2024, 23:46
Saytga qaytish