Kuzatuvchi.uz / БИЛИБ ОЛИНГ

БИЛИБ ОЛИНГ

“Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-210-сон, 05.06.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни (Қонун) билан ўрнатилган талаблар ва механизмларни давлат органлари ва ташкилотларида самарали жорий этиш, бу жараёнда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда улар учун зарур тушунтириш ишларини олиб бориш давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади.

Қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика идоралараро комиссияси таркиби тасдиқланди.

Комиссия 2024 йил 1 июлгача Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантиради.

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

29-07-2024, 23:39
Saytga qaytish