Kuzatuvchi.uz / ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИГА ҚЎШИМЧА ВАЗИФАЛАР ЮКЛАТИЛДИ

ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИГА ҚЎШИМЧА ВАЗИФАЛАР ЮКЛАТИЛДИ


           Президентнинг 27.06.2024 йил кунги ПҚ-239-сон “Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди
    Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:
-ёшларни хорижий тилларга ўқитиш жараёнларини такомиллаштириш, талаб юқори бўлган чет тилларини мукаммал ўзлаштириш учун шароитларни кенгайтириш;
-хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари (хусусий ўқув марказлари), ушбу йўналишда фаолият юритувчи бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, соҳадаги муаммоларни мунтазам равишда таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;
-хусусий ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ҳамда рейтингда юқори ўринни эгаллаганларни рағбатлантириш;
-ёшлар орасида касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганишни тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги ижтимоий лойиҳалар, кўрик-танлов ва олимпиадаларни ташкил этиш.
29-06-2024, 16:26
Saytga qaytish