Kuzatuvchi.uz / ХОРИЖИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА “ЎЗБЕКШУНОСЛИК” КАФЕДРАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

ХОРИЖИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА “ЎЗБЕКШУНОСЛИК” КАФЕДРАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

 

“Хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб қилиш орқали туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда мамлакатимиз нуфузини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–19-сон, 12.01.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

- хорижий давлатларда “Ўзбек академияси” (“Uzacademy”) интернет платформаси ташкил этилади;

- юртимизнинг бой илмий, тарихий, маданий ва маънавий меросини ўрганишга қизиқиш юқори бўлган хорижий таълим ва илмий ташкилотларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг марказлари (марказлар) ҳамда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг “Ўзбекшунослик” (“Uzbek Studies”) кафедралари фаолияти йўлга қўйилади.

 

Д.ОТАБАЕВ,

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти. 




26-01-2024, 06:12
Saytga qaytish