“2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-195-сон, 28.05.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Андижон, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида 2024 йил 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:
-2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби;
-2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.