Kuzatuvchi.uz / ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ЁЗИШ ОРГАНЛАРИДА ИШ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИЛДИ

ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ЁЗИШ ОРГАНЛАРИДА ИШ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли   «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2024 йил 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сон буйруғи  билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома қуйидаги мазмундаги 351-банд билан тўлдирилди:

«351. Ариза берувчи бола туғилганлиги ҳақида гувоҳномани олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали электрон сўровнома тўлдиради ёки бевосита ФҲДЁ органига мурожаат қилади.

Бунда, ФҲДЁ органи ходими электрон сўровнома келиб тушгандан кейин бир иш куни ичида болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим этади.

Ариза берувчи хоҳишига кўра, туғилганлик ҳақида гувоҳномани почта алоқаси орқали олиши мумкин. Бунда, почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади».

 

Л.ХУДАЯРОВА,

 Тупроққалъа   тумани  фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси. 

 

 

 

24-01-2024, 16:03
Saytga qaytish