Kuzatuvchi.uz / ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАЪТИЛ ПАЙТИДАГИ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УЧУН 100 ФОИЗ ОТА-ОНАЛАР ЖАВОБ БЕРАДИ

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАЪТИЛ ПАЙТИДАГИ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УЧУН 100 ФОИЗ ОТА-ОНАЛАР ЖАВОБ БЕРАДИ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига  мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради. 

 

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

 

Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

 

30-05-2024, 12:41
Saytga qaytish