“Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-79-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
-Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида:
-Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Қўмита);
-Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (Инспекция);
-Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида:
-Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги (Агентлик).
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.