Kuzatuvchi.uz / ОНКОЛОГИК ВА ГЕМАТОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРГА ЧАЛИНГАН БОЛАЛАРНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШГА КЎМАКЛАШИШ ЖАМҒАРМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ОНКОЛОГИК ВА ГЕМАТОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРГА ЧАЛИНГАН БОЛАЛАРНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШГА КЎМАКЛАШИШ ЖАМҒАРМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-183-сон, 21.05.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Марказ ҳузурида Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди.

- 2024 йил 1 июлдан онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган (21 ёш ҳам киради) беморлар белгиланган тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларида, шунингдек, улар вояга етгунларига қадар ушбу касаллик бўйича тиббий ёрдам кўрсатган бошқа тиббиёт ташкилотларида бепул даволанишни давом эттиради.

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

30-05-2024, 12:32
Saytga qaytish