Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-926-сон, 13.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра:
-Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади.
-Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.