Kuzatuvchi.uz / AҲОЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ОРҚАЛИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

AҲОЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ОРҚАЛИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) қабул қилинди.

 Фармонга кўра, (https://t.me/huquqiyaxborot/15860) 2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади. 

Бунда, ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади.

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

19-05-2024, 01:24
Saytga qaytish