IТ-СЕРТИФИКАТ ОЛИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ЯИДХП ОРҚАЛИ ҚОПЛАШ МУМКИН
Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2024 йилдаги “Халқаро IТ-сертификатларга эга бўлган ёш мутахассисларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 95-сон қарори қабул қилинди.
Президентнинг 01.02.2024 йилдаги “Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-51-сон қарорига мувофиқ 2024 йил 1 мартдан бошлаб:
- халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача бўлган қисми;
- инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Ҳужжат билан Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Халқаро IT-сертификатларга эга бўлган ёшларнинг харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун масъул ваколатли орган этиб Рақамли технологиялар вазирлиги белгиланди.
Регламентга асосан, ариза берувчи халқаро IT-сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб беришни сўраб ЯИДХПга мурожаат қилади.
Халқаро IT-сертификат олиш харажатларини қоплаб бериш шартлари:
- талабгор бошланғич даражада бўлганда 30 фоиз, ўрта даражада бўлганда – 40 фоиз, профессионал даражада бўлганда – 60 фоиз миқдорда сарфланган харажатлар қоплаб берилади;
- инглиз тили бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2024 йилдан кучга кирди.
Ю.ХУЖАМУРАТОВА,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.
Boshqa maqolalar
“YASHIL ENERGIYA” SERTIFIKATLARI SAVDOSIDAN TUSHGAN
personmaftuna 22-02-24, 07:00O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan imzolangan Qonun (O‘RQ-906-son, 07.02.2024-y.) bilan ayrim qonun...
DAVLAT CHEGARASINI BELGILASH VA O’ZGARTIRISH HAQIDA
personmaftuna 24-03-25, 03:26Davlat chegarasini belgilash va o‘zgartirish O‘zbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq O‘zbekiston...
MAKTAB DIREKTORI LAVOZIMIGA NOMZODLARNI MENEJERLIK O‘QUV
personmaftuna 24-01-24, 03:10Hukumat qarori (681-son, 25.12.2023-y.) bilan Davlat umumiy o'rta ta'lim muassasalari direktori lavozimiga nomzodlarni...