Kuzatuvchi » Siyosiy » "Ёшлар дафтари" ҳақида нималарни биласиз?

"Ёшлар дафтари" ҳақида нималарни биласиз?

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сонли қарори билан тасдикланган.
"Ёшлар дафтари" нима-Ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.
     «Ёшлар дафтари»га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:
оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;
ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
«Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;
даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
психологик маслаҳатга муҳтож;
никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган ёш оила;
деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.
 С.АБДИКАРИМОВА,
"Юксалиш" ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси рахбари Вилоят кенгаши депутати. 

Boshqa maqolalar

TA’TILNING FOYDALANILMAGAN QISMINI TAQDIM ETISHNI RAD ETISH

personmaftuna 28-06-24, 11:39
0 TA’TILNING FOYDALANILMAGAN QISMINI TAQDIM ETISHNI RAD ETISH QONUNIYMI

Umumiy qoidalarga koʻra, хodimlarga mehnat ta’tillari har yili ish yili davomida taqdim qilinishi kerak. Har yilgi...

YATTDA YOLLANIB ISHLAYDIGAN SHAXSLAR MEHNATINI HUQUQIY

personmaftuna 12-12-24, 03:48
0 YATTDA YOLLANIB ISHLAYDIGAN SHAXSLAR MEHNATINI HUQUQIY TARTIBGA SOLISHNING O‘ZIGA XOS XUSUSIYATLARI BO‘YICHA 7 TA SAVOLGA 7 TA JAVOB

1. Qanday hollarda yakka tartibdagi tadbirkorlar yollanma xodimlar mehnatidan foydalanishga haqli? Davlat ro‘yxatidan...

FIRMA NOMIDA QANDAY PRINSIPLARGA ZID BO‘LGAN BELGILAR

personmaftuna 29-06-24, 09:13
0 FIRMA NOMIDA QANDAY PRINSIPLARGA ZID BO‘LGAN BELGILAR KO‘RSATILMASLIGI KERAK?

O‘zbekiston Respublikasi “Firma nomlari to‘g‘risida”gi Qonunining 4-moddasiga (https://lex.uz/docs/-1055517) asosan...

menu
menu