МАЖБУРИЙ СУҒУРТАНИНГ ҚАНДАЙ ТУРЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА
Президент томонидан 01.03.2024 йилдаги ПҚ-108-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор имзоланди.
2024 йил 1 сентябрдан:
- суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади;
- суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади;
- Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчилар рейтингини юритади ва ОАВда эълон қилиб боради.
Суғурталовчиларнинг табақалаштирилган устав капитали миқдорлари тасдиқланмоқда.
Ҳужжат билан:
- суғурта қилдирувчиларни (жабрланувчиларни) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш;
- бакалавриатда “суғурта иши” йўналиши бўйича ўқиш муддатини 4 йилдан 3 йилгача қисқартириш таклифини киритиш;
- 2025 йил 1 январга қадар босқичма-босқич қуйидагиларни жорий этиш:
- юридик шахсларнинг кўчмас мулкини табиий ва техноген офатлардан мажбурий суғурта қилиш тизимини;
- такафул тамойилларини ва маҳсулотларини жорий этиш;
- юклатилган суғурта турларини кенгайтириш.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.03.2024 йилдан кучга кирди.
С.БЕРДИКИЛИЧОВ,
Урганч тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.
Boshqa maqolalar
ҲУДУДЛАРДА ЮҚОРИ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ
personmaftuna 30-01-25, 01:51“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий...
YER UCHASTKASI QIYMATINI BOʻLIB-BOʻLIB TOʻLASH MUMKIN
personmaftuna 29-09-24, 20:53O‘zbekiston Respublikasi Prezident i tomonidan 06.09.2024-yildagi “Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga...
ZO‘RAVONLIKNI YOKI SHAFQATSIZLIKNI TARG‘IB QILGANLIK UCHUN
personmaftuna 17-12-24, 11:29Qonunchilikka ko‘ra, tazyiqni, zo‘ravonlikni yoki shafqatsizlikni targ‘ib qiluvchi mahsulotni tarqatish, reklama...