Kuzatuvchi » Siyosiy » IТ-СЕРТИФИКАТ ОЛИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ЯИДХП ОРҚАЛИ ҚОПЛАШ МУМКИН

IТ-СЕРТИФИКАТ ОЛИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ЯИДХП ОРҚАЛИ ҚОПЛАШ МУМКИН

Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2024 йилдаги “Халқаро IТ-сертификатларга эга бўлган ёш мутахассисларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 95-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 01.02.2024 йилдаги “Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-51-сон қарорига мувофиқ 2024 йил 1 мартдан бошлаб:

  • халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача бўлган қисми;
  • инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

 

Ҳужжат билан Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Халқаро IT-сертификатларга эга бўлган ёшларнинг харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун масъул ваколатли орган этиб Рақамли технологиялар вазирлиги белгиланди.

 

Регламентга асосан, ариза берувчи халқаро IT-сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб беришни сўраб ЯИДХПга мурожаат қилади.

 

Халқаро IT-сертификат олиш харажатларини қоплаб бериш шартлари:

  • талабгор бошланғич даражада бўлганда 30 фоиз, ўрта даражада бўлганда – 40 фоиз, профессионал даражада бўлганда – 60 фоиз миқдорда сарфланган харажатлар қоплаб берилади;
  • инглиз тили бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

С.БЕРДИКИЛИЧОВ, 

Урганч тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.

 

Boshqa maqolalar

MEHNAT TO‘G‘RISIDAGI QONUNCHILIK

personmaftuna 28-06-24, 16:58
0 MEHNAT TO‘G‘RISIDAGI QONUNCHILIK

O’zbekiston Respublikasning Mehnat kodeksining 10-moddasiga asosan. Mehnat to‘g‘risidagi qonunchilik ushbu Kodeksdan...

DAVLAT SOG‘LIQNI SAQLASH TIZIMINI MABLAG‘ BILAN TA’MINLASH

personmaftuna 28-09-24, 00:39
0 DAVLAT SOG‘LIQNI SAQLASH TIZIMINI MABLAG‘ BILAN TA’MINLASH

O‘zbekiston Respublikasida sog‘liqni saqlashning davlat, xususiy va boshqa tizimlari yig‘indisidan iborat yagona...

“ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ” СЕРТИФИКАТЛАРИ САВДОСИДАН ТУШГАН

personmaftuna 12-03-24, 02:18
0 “ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ” СЕРТИФИКАТЛАРИ САВДОСИДАН ТУШГАН ДАРОМАДЛАРДАН ФОЙДА СОЛИҒИ ОЛИНМАЙДИ

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ-906-сон, 07.02.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва...

menu
menu