АЙРИМ ТАДБИРКОРЛАРГА СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-146-сон, 01.04.2024 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, Маҳаллий маҳсулотлар стендларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ихтисослашган нуфузли халқаро кўргазма ва ярмаркаларда жозибадор локацияларда жойлаштириш учун ариза киритиш ва Савдога кўмаклашиш жамғармасига амалда ажратилган маблағлар ҳисобидан олдиндан 100 фоиз тўлаб бериш тартиби жорий қилинади.
Бунда, кўргазма ва ярмарка тадбирларида иштирок этиш харажатлари учун тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги тоифасига мутаносиб равишда субсидиялар ажратилади.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
1 ФЕВРАЛДАН КУЧГА КИРАДИГАН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАРНИНГ
personmaftuna 22-02-24, 06:44Чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасидаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун ЖШДС ставкаси ўзгаради Солиқни қатъий...
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTINING “IQTISODIYOTDA
personmaftuna 23-06-25, 02:25Qarorga ko'ra, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, davlat ulushi 50 foizdan yuqori bo'lgan...
BOLANING BOG‘CHAGA KETMA-KET 3 KUNDAN ORTIQ KELMAGANLIGI
personmaftuna 19-05-24, 21:35Quyidagi sabablar bilan bolaning bog'chaga ketma-ket 3 kundan ortiq kelmagan davri uchun to'langan to'lovlar keyingi...