БИЛАСИЗМИ?
“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича ажратилади:
-33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;
-ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;
-ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;
-10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.
Маҳаллабой ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда 2024 йил 1 июлдан маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
MEHNAT SHARTNOMASINI XODIM TASHABBUSIGA KO'RA BEKOR QILISH
personmaftuna 29-06-24, 06:54O'zbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 160-moddasiga asosan, Xodim nomuayyan muddatga tuzilgan mehnat...
YAGONA YETKAZIB BERUVCHILAR REYESTRI NIMA ?
personmaftuna 30-09-24, 11:50O‘zbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari to‘g‘risida’’ qonuni 12.03.2021-yil qonunining 73-moddasiga asosan...
TA’LIM, FAN VA ISHLAB CHIQARISH INTEGRATSIYALASHTIRILADI
personmaftuna 18-08-24, 04:01Vazirlar Mahkamasining 08.08.2024-yildagi 489-sonli qarori bilan Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi faoliyat...