Kuzatuvchi » Siyosiy » БИЛАСИЗМИ?

БИЛАСИЗМИ?

Президент қарори (ПҚ-85-сон, 24.02.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритилди.

“Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига (https://lex.uz/docs/5304247) қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди:

Қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олиш имкониятидан фойдаланилган ҳар бир кун учун фоизлар ҳисоблаш тартиби жорий қилинди, хусусан:

30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – фоиз ҳисобламаслик;

31-кундан 180 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисоблаш белгиланди.

Шунингдек, “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига (https://lex.uz/en/docs/6346726) қуйидаги мазмундаги қўшимчалар киритилди:

Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида чегирмалар қўллаган ҳолда сотиб олувчи тадбиркорларга қўйиладиган мезонларни белгилашда қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий қилинди:

яратилган иш ўринларининг камида 70 фоизини заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар касбларини ташкил этиш;

яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимларга камида 6 ой давомида иш ҳақи ҳисобланиши ва ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқланган бўлиши;

тадбиркорлик субъектлари зарур моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда шароитларга эга бўлиши. 

Х.МАТКАРИМОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

Boshqa maqolalar

O‘ZBEKISTON VA MO‘G‘ULISTON O‘RTASIDA QISHLOQ XO‘JALIGI

personmaftuna 25-08-25, 02:24
0 O‘ZBEKISTON VA MO‘G‘ULISTON O‘RTASIDA QISHLOQ XO‘JALIGI SOHASIDAGI KELISHUVLAR AMALGA OSHIRILADI

“Mo'g'ulistonga oliy darajadagi tashrif davomida qishloq xo'jaligi va oziq-ovqat sohalarida erishilgan kelishuvlarni...

РАҲБАР КАДРЛАРНИ БАҲОЛАШ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

personmaftuna 14-12-24, 15:10
0 РАҲБАР КАДРЛАРНИ БАҲОЛАШ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

“Раҳбар кадрларни баҳолаш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (629-сон, 04.10.2024 й.) қабул қилинди....

QARINDOSHLAR DAVLAT TASHKILOTLARIDA BIRGA ISHLASHLARI

personmaftuna 25-09-25, 22:46
0 QARINDOSHLAR DAVLAT TASHKILOTLARIDA BIRGA ISHLASHLARI MUMKINMI?

O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 42-moddasiga muvofiq, har kim munosib mehnat qilish, kasb va faoliyat...

menu
menu