БИЛАСИЗМИ?
“Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-87-сон, 26.02.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда IT-саноатни ривожлантириш, аҳолини юқори даромадли иш ўринлари ва замонавий касблар билан таъминлаш, шунингдек, ҳудудларга IT-хизматлар экспорт қилувчи корхоналарни кенг жалб қилишга қаратилган дастур (Zero Risk);
маҳаллий бозор учун IT-хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналарни халқаро IT-бозорга олиб чиқиш, уларнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳа (Local to Global).
2024 йилда Германия ва Саудия Арабистонида асосий фаолияти маҳаллий корхоналар учун IT-хизматлар бўйича буюртмаларни жалб қилишга қаратилган IT-парк ваколатхонаси (филиали) фаолияти йўлга қўйилади.
Бунда, IT-парк дирекциясига мазкур хорижий мамлакатларда ваколатхоналар (филиаллар) фаолиятини йўлга қўйиш учун 2027 йил 1 январгача ҳар бир ваколатхона (филиал)га йилига 200 минг АҚШ доллари эквивалентигача молиялаштириш учун маблағ йўналтиришга рухсат берилади.
Хорижий мамлакатларда мунтазам равишда, шу жумладан 2024 йилда АҚШ ва Германияда “Ўзбекистон IT-кунлари” халқаро тадбирлари ўтказилади.
Х.МАТКАРИМОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.
Boshqa maqolalar
BILIB OLING
personmaftuna 28-06-24, 12:061. Xodimni taʼtildan chaqirib olish mumkinmi? Xodimni har yilgi mehnat taʼtilidan faqat xodimning roziligi bilan...
ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИ БЕҲУДА САРФЛАНИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТИЗИМИ
personmaftuna 03-06-25, 11:19“Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини...
MILLIY VAQT SHKALASI JORIY ETILMOQDA
personmaftuna 29-09-24, 22:29Mehmonхonalarga imkoniyati cheklangan shaхslar uchun sharoit yaratishga subsidiyalar ajratiladi Vazirlar Mahkamasining...