Kuzatuvchi » Siyosiy » БИЛАСИЗМИ?

БИЛАСИЗМИ?

“Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-88-сон, 27.02.2024 й.) қабул қилинди. 

Қарорга кўра, 2024 йил 1 майгача давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилади.

2024 йил 1 майдан:

протез мосламалари ва реабилитация воситалари хариди учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдорини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ўртача 3 бараваргача, айрим воситаларнинг турлари эса 10 бараваргача оширилади;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги алоҳида тиббий хулоса расмийлаштирмасдан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланади;

ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулоса “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизимида расмийлаштирилади.

2024 йил 1 майгача Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида, 2024 йил 1 октябргача республиканинг бошқа барча ҳудудларида муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан ваучер асосида таъминлаш тартиби жорий этилади.

Х.МАТКАРИМОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

Boshqa maqolalar

I ВА II ГУРУҲ НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ ТАЙИНЛАНГАНИДАН КЕЙИНГИ

personmaftuna 23-03-24, 21:55
0 I ВА II ГУРУҲ НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ ТАЙИНЛАНГАНИДАН КЕЙИНГИ ИШЛАНГАН ВАҚТ ИШ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ

26.10.2022 йил кунги ЎРҚ 795-сон пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Қонун қабул қилинган Ушбу Қонун...

2025-2030 YILLARDA DAVLAT MOLIYASINI BOSHQARISHNI

personmaftuna 15-05-25, 13:08
0 2025-2030 YILLARDA DAVLAT MOLIYASINI BOSHQARISHNI TAKOMILLASHTIRISH STRATEGIYASI QANDAY AMALGA OSHIRILADI?

Vazirlar Mahkamasining 08.04.2025-yildagi 210-son qarori bilan "2025–2030 yillarda davlat moliyasini boshqarish...

QONUNLARNING IJTIMOIY MUNOSABATLARNI TARTIBGA SOLISHDAGI

personmaftuna 30-09-24, 01:58
0 QONUNLARNING IJTIMOIY MUNOSABATLARNI TARTIBGA SOLISHDAGI ROLI YANADA OSHIRILADI

“Qonunlarning ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishdagi rolini hamda norma ijodkorligi jarayoni sifatini yanada...

menu
menu