ЎРИНДОШЛИК БЎЙИЧА ИШГА КИРАЁТГАНДА МЕҲНАТ ДАФТАРЧАДАН НУСХА ТАЛАБ ҚИЛИНИШИ ҚОНУНИЙМИ?
Ассалому-алайкум. Мен бошқа ташкилотга ўриндошлик бўйича ишлаш учун ишга кирмоқчиман. Лекин бу ишхонанинг кадри мендан меҳнат дафтарчамдан нусха ҳам тақдим этишимни сўраяпти. Мен унга бу ортиқча ҳужжат десам бизда талаб шундай деяпти. Шу тўғрими?
ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 434-моддаси 1-қисмига мувофиқ бошқа иш берувчига ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар қуйидагиларни тақдим этиши шарт:
➖паспортни ёхуд унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ёки идентификация ID-картасини;
➖асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича маълумотномани;
➖бажарилиши учун қонунчиликка мувофиқ фақат муайян иш стажига эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлган ишга ўриндошлик асосида қабул қилишда асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани;
➖дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёки касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни, агар бундай иш махсус билимларни ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса;
➖меҳнат шароитлари зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишга қабул қилиш чоғида асосий иш жойидан меҳнатнинг хусусияти ва шартлари тўғрисидаги олинган маълумотномани;
➖жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини.
Эътибор берган бўлсангиз, 3-қаторда меҳнат дафтарчадан кўчирма нусха ёки электрон меҳнат дафтарчадан кўчирма тақдим этиш масаласи ҳам бор. Бироқ, бу талаб қайси вазиятга тегишли? Бу ўша ўриндошлик иши муайян стаж талаб қилинган ҳолатларга тегишли ва бунда номзоднинг стажини текшириш учун ҳам бу ҳужжатлар зарур бўлади.
Қолган ҳолатларда эса, ўриндошлик бўйича ишга киришда меҳнат дафтарчасидан нусха ёки электрон меҳнат дафтарчадан кўчирма талаб қилиш қонуний бўлмайди.
Х.МАТКАРИМОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.
Boshqa maqolalar
KIMLARNI TA’TILDAN CHAQIRIB OLISHGA YOʻL QOʻYILMAYDI?
personmaftuna 20-03-24, 06:51Mehnat kodeksining 232-moddasiga muvofiq har yilgi mehnat ta’tilidan chaqirib olishga ta’tilning istalgan vaqtida faqat...
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
personmaftuna 19-03-25, 06:00“Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш...
INTELLEKTUAL MULK: NAZORAT ХARIDLARI
personmaftuna 12-08-24, 23:37Vazirlar Mahkamasining 23.07.2024-yildagi 441-son qarori bilan intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning...