ДЕКРЕТГА КЕТГАН ХОДИМНИНГ ЛАВОЗИМИ БОШҚА ХОДИМГА ЮКЛАТИЛСА, ҚЎШИМЧА ҲАҚ ТЎЛАНАДИМИ?
Ассалому-алейкум. Менда битта савол бор эди давлат муассасида ишлайман якинда бизда битта ходим бола парваришига (декрет) га кетти унинг ишини буйруқ билан бошка ходимга юклатилса унга 30 фоиз устама ҳақи тўланадими?
ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 259-моддасига асосан бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда, иш ҳажми кўпайганда ходимнинг асосий лавозимдаги иш ҳақига қуйидагилар учун қўшимча тўлов белгиланади ва тўланади:
➖бюджетдан молиялаштирилмайдиган ташкилот ходимлари учун — бир неча касбда (лавозимда) ҳақиқатда бажарилган ишга доир иш ҳақи миқдорида;
➖бюджет ташкилотлари ходимлари учун — бир неча лавозимда ишлаганлик учун тариф ставкасининг (маошининг) 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.
Яъни, сиз айтган вазиятда ходимга унинг асосий ишини бажараётган вақтда бошқа лавозимдаги иш қўшимча вазифа сифатида юкланса, унинг иш ҳақига қўшимча иш ҳақи белгиланиши керак.
Агар бу бюджет ташкилоти бўлмаса, иш ҳақида қўшимчанинг миқдори амалда бажарилган қўшимча иш хажмидан келиб чиқиб тўланади ва бунда 50 фоизгача деган чеклов бўлмайди.
Агар ташкилот бюджет ташкилоти бўлса, бунда иш ҳақига қўшимчанинг миқдори лавозим маошининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
Қаранг, вақтинча йўқ бўлган ходимнинг лавозими унинг штатдаги ўринбосари, шунингдек, мансаб-йўриқномасига асосан вақтинчалик йўқ бўлган ходимнинг вазифаси унинг мажбуриятларига айланадиган шахсларга зиммасига юклатилганда қўшимча тўлов амалга оширилмайди, буни ҳам унутмаслик керак (МК 116-модда).
Х.МАТКАРИМОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.
Boshqa maqolalar
ЭЛЕКТРОН ЙЎЛ ВАРАҚАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТИЗИМИ ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ
personmaftuna 22-02-24, 06:311 апрель куни Ўзбекистонда йўловчи ва юк ташишни ҳисобга олиш бўйича рақамли ҳужжат айланишининг олти ойлик...
РЕСПУБЛИКА РУҲИЙ САЛОМАТЛИК МАРКАЗИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
personmaftuna 18-09-24, 21:38Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикасида ихтисослаштирилган психиатрия ва аркология...
LOMBARDGA QANDAY XUJJATLAR TAQDIM ETILISHI KERAK?
personmaftuna 30-09-24, 21:51Lombardga taqdim etiladigan hujjat: shaxsni tasdiqlovchi hujjat (fuqarolik pasporti yoki identifikatsiya ID-karta);...