Kuzatuvchi » Siyosiy » “ЎЗБЕКИСТОН – ТУРКМАНИСТОН” ЭРКИН САВДО ЗОНАСИ ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИ

“ЎЗБЕКИСТОН – ТУРКМАНИСТОН” ЭРКИН САВДО ЗОНАСИ ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИ

“Ўзбекистон – Туркманистон” эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-90-сон, 28.02.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Хоразм вилояти Шовот туманида товарларни сақлаш, саралаш, сотиш, транспорт ва бошқа замонавий хизматлар инфратузилмасини ташкил этиш учун “Ўзбекистон – Туркманистон” эркин савдо зонаси ташкил қилинади.

Савдо зонасида:

замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва саралаш хизматлари кўрсатилади;

“ягона дарча” ва интерактив механизмлар асосида божхона, солиқ, сертификатлаш, фитосанитария, ветеринария, транспорт хизматлари, мавжуд инфратузилма ва имкониятларни ўрганган ҳолда, банк ва валюта айирбошлаш, мобил алоқа ҳамда мижозлар учун тиббий, меҳмонхона, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;

фақат Ўзбекистон ва Туркманистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдоси ташкил қилинади;

чакана савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган “эркин божхона зонаси” божхона режими амал қилади;

Ўзбекистон ҳудудида бўлган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳаракатланиш ҳужжатлари асосида алоҳида назорат ўтказиш пункти орқали ўтади ва уларнинг ортга қайтишига фақат кирган назорат ўтказиш пункти орқали рухсат этилади;

          шахслар, транспорт воситалари ва юклар эркин ҳаракатланади.

Савдо зонасидаги бино ва иншоотлар тадбиркорларга электрон онлайн аукцион савдолари асосида ижарага беради.

Х.МАТКАРИМОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

 

Boshqa maqolalar

1-DEKABRDAN ICHIMLIK SUVI VA KANALIZATSIYA UCHUN TO‘LOVLAR

personmaftuna 17-12-24, 10:54
0 1-DEKABRDAN ICHIMLIK SUVI VA KANALIZATSIYA UCHUN TO‘LOVLAR FAQAT ONLAYN AMALGA OSHIRILADI

Mazkur sanadan boshlab nazoratchilar va suv ta’minoti xodimlari orqali naqd pul bilan to‘lov qabul qilinmaydi....

АЙРИМ КАСАБА УЮШМАЛАРИНИНГ БЎЛИНМАЛАРИНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ

personmaftuna 19-03-25, 02:10
0 АЙРИМ КАСАБА УЮШМАЛАРИНИНГ БЎЛИНМАЛАРИНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ҳукумат қарори (72-сон, 10.02.2025 й.) билан “Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва...

КЎЧМАС МУЛКНИ ОММАВИЙ БАҲОЛАШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

personmaftuna 24-08-25, 18:32
0 КЎЧМАС МУЛКНИ ОММАВИЙ БАҲОЛАШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

“Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-43-сон, 05.03.2025 й.) қабул...

menu
menu