Kuzatuvchi » Siyosiy » БИЛАСИЗМИ?

БИЛАСИЗМИ?

       Ўзбекистон республикаси олий мажлисининг бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) тўғрисида”ги қонун (ўрқ-917-сон, 29.02.2024 й.) қабул қилинди.

Қонунга кўра, бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар  ҳамда мансабдор шахслар томонидан бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади.

Вакил ўз ваколатларини мустақил равишда ҳамда давлат органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ҳамда ўз фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади.

Қонун билан, бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб қўйилди, жумладан:

мансабдор шахсларга бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантиришлар юбориш;

давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигида бола ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимосномалар киритиш ҳуқуқига эга.

Вакил ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай Олий Мажлис палаталарига бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиш ҳолати ҳақида маъруза тақдим этади.

Вакил болага нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради.

          Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилини тайинлайди.

Х.МАТКАРИМОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

Boshqa maqolalar

INTERNET VA ALOQA QAMROVINI KENGAYTIRISH UCHUN SHAROITLAR

personmaftuna 24-04-24, 01:39
0 INTERNET VA ALOQA QAMROVINI KENGAYTIRISH UCHUN SHAROITLAR YANADA YAXSHILANADI

Prezident tomonidan imzolangan Qonun (O'RQ-912-son, 23.02.2024 y.) bilan ayrim qonunlarga o'zgartirishlar kiritildi....

BANKLAR KREDIT SHARTNOMASI SHARTLARINI BIR TARAFLAMA

personmaftuna 23-01-24, 00:24
0 BANKLAR KREDIT SHARTNOMASI SHARTLARINI BIR TARAFLAMA O‘ZGARTIRISHGA HAQLI EMAS!

O‘RQ-580-son "Banklar va bank faoliyati to‘g‘risida"gi qonunning 62-moddasiga ko‘ra; ➖ Kreditlar, depozitlar bo‘yicha...

OʻZINI OʻZI BAND QILGANLAR 100 MLNGACHA GAROVSIZ KREDIT

personmaftuna 04-05-24, 12:18
0 OʻZINI OʻZI BAND QILGANLAR 100 MLNGACHA GAROVSIZ KREDIT OLISHLARI MUMKIN

O‘zbeiston Respublikasi Prezidenti tomonidan 02.04.2024-yildagi PQ-149-sonli “Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish...

menu
menu