ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ КИМЛАРГА, ҚАНДАЙ ИМТИЁЗ БЕРАДИ?
Қонунчиликка кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга берилиши белгиланган.
Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан талабгорларга берилади.
Мукофотни олиш учун талабгор сўнгги 3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, ўз соҳасидаги ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
Мукофот совриндорлари агар умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари бўлса, бакалавриатга, бакалавриат талабалари бўлса, магистратурага тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.
Шунингдек, Мукофот совриндорларига БҲМнинг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида пул маблағлари берилади.
Х.МАТКАРИМОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.
Boshqa maqolalar
QISHLOK ХOʻJALIGIDA SUV OLISH LIMITLARI ХALQ DEPUTATLARI
personmaftuna 21-02-25, 09:31O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan 22.10.2024-yildagi “Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga...
KEKSALAR VA NOGIRONLARGA IJTIMOIY YORDAM KOʻRSATISH TIZIMI
personmaftuna 08-02-24, 09:48O‘zbekiston Respublikasi Prezidentning 27.12.2023-yildagi 410 -son «Oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va...
ТУРАР ВА НОТУРАР ЖОЙ ОБЪЕКТЛАРИНИ УЛУШ КИРИТИШ АСОСИДА
personmaftuna 17-03-25, 11:14“Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини...