ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ИМЗОЛАНГАН ҚОНУН БИЛАН АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Шунингдек, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланди.
Бундан ташқари, "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахсларнинг қонунга хилоф равишда кесилган дарахт ва бута ўрнига компенсациявий дарахт ва бута кўчатларини айнан дарахт ва бута кесилган жойга экиш ҳамда уларни 3 йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланди.
Шунингдек, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесганлик ёки йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши белгиланди.
Х.МАТКАРИМОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.
Boshqa maqolalar
TA’LIM KREDITI
personmaftuna 27-01-24, 18:11Ta’lim kreditlari tijorat banklari tomonidan ta’lim tashkilotlari bakalavr hamda magistraturaning kunduzgi, sirtqi va...
ҲАМЖАМИЯТЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ ФАРОВОНЛИКНИ
personmaftuna 18-09-24, 20:58Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2024 йилдаги “Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини...
DAVLAT IJTIMOIY BUYURTMALARI HAQIDAGI E’LONLAR DAVLAT
personmaftuna 05-05-24, 10:59O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 25.03.2024-yildagi VMQ-152-sonli “Ijtimoiy sheriklik me х anizmlarining...