БИЛАСИЗМИ?
Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ-921-сон, 15.03.2024 й.) билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра:
Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидагича жазоланади:
➖БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача (8 млн 500 минг сўмдан 17 млн сўмгача) миқдорда жарима;
➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖3 йилгача озодликни чеклаш;
➖3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги қўшимчалар киритилди:
Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини мусодара қилиб, БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур ҳаракатларни содир этган шахс, агар у учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
Илгари бу норма мавжуд эмас эди.
Бунда, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун аввал маъмурий кейин жиноят жавобгарлик белгиланди.
Аввал тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланган эди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Х.МАТКАРИМОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.
Boshqa maqolalar
TOMORQA YERLARIDAN YANADA SAMARALIROQ FOYDALANILADI
personmaftuna 19-05-25, 01:56Vazirlar Mahkamasining 28.03.2025-yildagi «Aholi tomorqalari va dehqon х oʻjaliklari yer maydonlaridan samarali...
ДАВЛАТ ИЖРОЧИЛАРИ ИЖРО ЙИҒИМИ ҲИСОБИДАН МОДДИЙ
personmaftuna 07-06-25, 19:26“Давлат ижрочиларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат...
XORIJGA CHIQISH BIOMETRIK PASPORTI
personmaftuna 20-03-24, 07:06O ‘ zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018- yil 26- dekabrdagi PQ -4079- son qarori bilan tasdiqlangan O ‘...