Kuzatuvchi » Siyosiy » ЎҚИТУВЧИЛАРНИ БОЛАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ЖАЛБ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?

ЎҚИТУВЧИЛАРНИ БОЛАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ЖАЛБ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?

Бу масалада бир неча маротаба постлар қўйилган эди. Мактабга бириктирилган микроҳудудларга ўқитувчиларни бириктириш мажбурий меҳнат эмас деб ҳисоблаймиз.

Қаранг! Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига кўра педагогни унинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, лекин сиёсий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тадбирларга, хусусан:

сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларида иштирок этишга; 

тест синовларида аудитория назоратчиси вазифасини бажариш; 

аҳолини рўйхатга олиш ишларида кўмаклашишга; 

таълим ташкилотларини текшириш ҳамда аттестатсиядан ўтказиш жараёнларида эксперт сифатида иштирок этишга;

ва бошқаларга жалб қилиш унинг розилигига кўра, у билан тузилган шартномага асосан, қўшимча ҳақ тўлаш эвазига, ишдан бўш вақтида ёки иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда амалга оширилади.

Эътибор берган бўлсангиз, ушбу ишларга жалб этиш қўшимча ҳақ эвазига ишдан бўш вақтида ёки иш вақтида унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолинган ҳолда амалга оширилиши белгиланмоқда. 

Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактаби тўғрисида”ги низомнинг 39-бандига кўра мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.

Бунда бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари инобатга олинади.

Эътибор берган бўлсангиз, болалар умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиниши белгиланган.

Бунда Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларини тасдиқлаш ҳақидаги Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-илова асос бўлади.

Шунга кўра бу масалада мактаб директори бу вазифани бажариш учун мактаб ходимларини жалб қилишга ҳақли.

Х.МАТКАРИМОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.


Boshqa maqolalar

MILLIY STANDARTLAR HAQIDA HUQUQIY MA’LUMOT BERSANGIZ ?

personmaftuna 24-03-25, 03:58
0 MILLIY STANDARTLAR HAQIDA HUQUQIY MA’LUMOT BERSANGIZ ?

Milliy standartlar standartlashtirish rejasi asosida ishlab chiqiladi va O‘zMSt (O‘zbekiston Milliy Standarti)...

DAVLAT XIZMATLARI MARKAZIGA ISHDAN SO‘NG YA’NI 18-00 DAN

personmaftuna 30-09-24, 21:55
0 DAVLAT XIZMATLARI MARKAZIGA ISHDAN SO‘NG YA’NI 18-00 DAN KEYIN MUROJAAT QILISHIM MUMKINMI?

Davlat xizmatlari markazlari tomonidan xizmat soat 9-00 dan 18-00 ga qadar real vaqt rejimida hujjatlarni to‘xtovsiz...

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАЪТИЛ ПАЙТИДАГИ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УЧУН 100

personmaftuna 30-05-24, 12:41
0 ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАЪТИЛ ПАЙТИДАГИ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УЧУН 100 ФОИЗ ОТА-ОНАЛАР ЖАВОБ БЕРАДИ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим...

menu
menu