ДАРСГА ҲАЛАҚИТ БЕРИБ, ДАРСНИ БУЗАДИГАН ЎҚУВЧИЛАРГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИШ МУМКИН?
Ўқувчига нисбатан бирор таъсир чораси қўлланилмайди, аксинча бундай вазиятда унинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 14-бандига асосан ўқувчи дарс машғулотларида:
➖тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;
➖ дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик;
➖ ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда қўлини кўтариб рухсат сўраш;
➖ санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиши шарт.
Мана шу қоидага биноан ўқувчи юқоридагиларни бажариши талаб этилади.
Агар у мазкур мажбуриятларни бажаришдан бўйин товласа, унда ота-онага нисбатан таъсир чораси кўрилиши мумкин.
Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Х.МАТКАРИМОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.
Boshqa maqolalar
ТАЛАБА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ЎҚИШДАН ЧЕТЛАТИЛАДИ ?
personmaftuna 30-09-24, 16:09Ҳукуматнинг 20.06.2017 йил кунги 393-сон қарорига кўра, талабалар қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлатилади. ўз хоҳишига...
YOSHLAR YETAKCHISINING OYLIK ISH HAQI MIQDORI U
personmaftuna 13-04-24, 01:55Xonadonlar soni 500 tagacha bo‘lgan mahallada — mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdorining 5 baravari miqdorida;...
RESPUBLIKA IJRO ETUVCHI HOKIMIYAT ORGANLARI VA XOʻJALIK
personmaftuna 08-02-25, 00:50Farmonga muvofiq, 2025-yil 1-yanvardan negizida texnikumlar tashkil etiladigan kasbiy ta'lim tashkilotlari roʻyxati...