ЎҚУВЧИ ДАРСДА ДАФТАР ТУТМАГАНИ УЧУН ЎҚИТУВЧИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИМИ ЁКИ ОТА-ОНА?
Ўқувчи дафтар тутмагани учун ўқитувчини эмас, ота-онани жавобгарликка тортиш керак.
Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар:
ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;
ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;
таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.
Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади.
Иккинчидан, Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан тасдиқланган ўқитувчиларнинг лавозим мажбуриятларида ўқитувчининг ўқувчиларга дафтар туттириш мажбурияти қайд этилмаган.
Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади.
Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Х.МАТКАРИМОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.
Boshqa maqolalar
ДАСТЛАБКИ СИНОВ
personmaftuna 30-05-24, 12:45Қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди: -ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3...
БИЛАСИЗМИ?
personmaftuna 29-03-24, 06:50“Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги...
MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTLARIDA SOG‘LOM OVQATLANTIRISHNI
personmaftuna 15-05-24, 19:25O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 25.07.2019 yildagi 626-son “Davlat maktabgacha ta’lim tashkilotlarida...