МАКТАБЛАРДА РАҲБАР ХОДИМЛАРНИНГ ДАРС СОАТЛАРИ ВАКАНТ СИФАТИДА КЎРСАТИЛИШИ КЕРАКМИ?
Ҳақиқатдан ҳам шундай, раҳбар ходимларнинг соатлари вакант сифатида чиқарилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-иловада “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низом 14-бандига кўра халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан унинг эгаллаб турган штат бирлигидан қатъи назар, асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.
Шу қоидага кўра директор ва унинг ўринбосарлари ўз мутахассислиги бўйича 10 соатгача дарс олиши мумкин.
Ушбу низомнинг 12-бандига мувофиқ педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
Бунда қоида бўйича 10 соат вакант сифатида ҳудудий меҳнат органига чиқариши шарт.
Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3271) 15-бандида мазкур масала янада аниқ тартибга солинган.
Унга кўра олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимларига дарс бериш мумкин.
Эътибор берган бўлсангиз, раҳбар ходимлар олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунга қадар дарс беришлари мумкин.
Шунга кўра сиздаги вазиятда 10 соат дарсни вакант сифатида ҳар ойда бандлик бўлимига чиқаришга ҳақли. Бунда юқоридаги қарор 12-бандига кўра соатбай ҳақ тўланади.
Бу вазиятда ушбу жаримани сиз эмас, иш берувчи – директор тўлаши керак. Чунки вакант лавозимларни меҳнат органига чиқариш директорнинг мажбурияти ҳисобланади.
Х.МАТКАРИМОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.
Boshqa maqolalar
ҚОНИҚАРСИЗ БАҲО ОЛГАН БИТИРУВЧИЛАР ШУ СИНФДА ҚАЙТА ЎҚИШГА
personmaftuna 11-03-24, 00:17Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга...
UMUMTA’LIM FANLARIDAN TEST SINOVLARINI OʻTKAZISH TARTIBI
personmaftuna 21-03-24, 19:03Vazirlar Mahkamasining 10.01.2024-yildagi 17-sonli «Vazirlar Mahkamasining ayrim qarorlariga raqamli х izmatlardan...
TEMIR YO‘L TRANSPORTI VA AVTOBUS UCHUN BEPUL CHIPTALAR
personmaftuna 27-11-24, 03:0604.11.2024-yildagi Vazirlar Mahkamasining 733-son Qarori bilan O‘zgalar parvarishiga muhtoj bo‘lgan yolg‘iz yashovchi...