ПЕДАГОГНИНГ ҚАНДАЙ МАЖБУРИЯТЛАРИ БОРЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?
Педагог ўз касбий фаолиятини амалга оширишда:
-таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши;
-ўқув машғулотларини ўқув дастурлари ва давлат таълим стандартларига мувофиқ сифатли ўтказиши;
-ўқув машғулотлари давомида таълим олувчиларнинг билим даражасини ошириш учун зарур чоралар кўриши;
-ахборот-коммуникация технологияларидан, ўқитиш ва тарбиянинг илғор ҳамда инновацион шакллари ва усулларидан фойдаланиши;
-таълим олувчиларнинг психологик ва ўзига хос хусусиятларини, жисмоний ва руҳий саломатлигини, физиологик ривожланишини ҳисобга олиши, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларни ўқитиш учун шарт-шароитлар яратилишига эътибор қаратиши ва уларни камситмаслиги;
-вояга етмаган таълим олувчилар билан таълим-тарбия ишларини уларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари билан ҳамкорликда олиб бориши;
-ўз малакасини мунтазам равишда ошириб бориши, эгаллаб турган лавозимига мувофиқлик жиҳатидан даврий аттестациядан ўтиши;
-таълим ташкилотининг уставига ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжатларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига ва педагогик этика қоидаларига риоя этиши;
-мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши шарт.
-Педагогнинг зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
Ю.ХУЖАМУРАТОВА,
Boshqa maqolalar
XALQARO IMTIHON TIZIMLARI BO‘YICHA YUQORI BALL (DARAJA)
personmaftuna 19-01-24, 19:48Xizmatdan foydalanish uchun ariza beruvchi istalgan tuman (shahar) davlat xizmatlari markazlariga murojaat qiladi yoki...
БИЛАСИЗМИ?
personmaftuna 29-03-24, 06:51“Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони...
HUDUDLARNING MASTER-REJALARI QAYSI HOLLARDA ISHLAB CHIQILADI
personmaftuna 29-09-24, 21:16Vazirlar Mahkamasining 2024 - yil 12 - avgustdagi 497-son qarori bilan Hududning master-rejasini ishlab chiqish,...
