ШТАТИГА ҚИСҚАРТИРИШ КЕЛГАН ҲОДИМ МУДДАТИДАН АВВАЛ ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИН, АГАРДА..
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасига кўра технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
➖ Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
➖ Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.
✏️ Демак, штатига қисқартириш келган ҳодим муддатидан икки йил аввал пенсияга чиқиши мумкин, фақат бунинг учун у юқорида кўрсатилган ёшга ва иш стажига эга бўлиши хамда меҳнат органларида ишсиз деб эътироф этилган бўлиши керак.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
BOLANING BOG‘CHAGA KETMA-KET 3 KUNDAN ORTIQ KELMAGANLIGI
personmaftuna 11-12-24, 15:14Quyidagi sabablar bilan bolaning bog'chaga ketma-ket 3 kundan ortiq kelmagan davri uchun to'langan to'lovlar keyingi...
НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО БРЕНДЛАРДАН ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ТЕХНОЛОГ,
personmaftuna 30-01-25, 02:36Вазирлар Маҳкамасининг қарори (30-сон, 22.01.2025 й.) билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар...
МАҲКУМЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИ ЯНАДА
personmaftuna 15-12-24, 18:34Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-948-сон, 28.08.2024 й.) билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва...